Сўнгги янгиликлар

Биз сен билан Сирожиддин!

2014 йил "Локомотив" - "Динамо" учрашувида оёғидан жиддий жароҳат олиб, футболчилик фаолиятини якунлаган Сирожиддин Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалингани ва унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан махсус акция ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

“Обод” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда тургани йўқ. Жамоамиз аъзолари Сирожиддинни қўллаб-қувватлаб, унга соғлиқ тилаган ҳолда моддий ёрдам беришга улгуришди. 

Хайрли ишни давом эттиришни мақсад қилган жамоамиз Сирожиддинга сиз азиз мухлисларнинг иштирокида яна ёрдам беришни ният қилган. "Обод" 14 апрель куни олий лиганинг 6-тур доирасида "Олмалиқ" билан куч синашади. Биласиз, жамоамиз уй учрашувларини ўтказадиган "Жар" стадионига кириш доим бепул бўлган. Эртанги баҳсда ҳам бу анъана давом этади. Фақат аввалги ўйинларимиздан фарқли равишда эртага Сирожиддин Сайфиевни қўллаб-қувватлаш мақсадида стадионимизда махсус қути бўлади. Беллашувни бевосита ўйингоҳда томоша қилиш учун ташриф буюрган ишқибозлар ўз имконияти доирасида Сирожиддинга ёрдам бериши мумкин. 

Демак, эртага "Жар" стадионига келинг, "Обод" - "Олмалиқ" учрашувида футболчиларни қўллаб-қувватланг ва Сирожиддинга ёрдам беринг!

ТУРНИР ЖАДВАЛИ
Жамоа Ў Т-Н О
1  Локомотив 8 22-6 19
2  Қўқон-1912 9 15-9 18
3  Насаф 8 13-6 16
4  Бухоро 9 13-9 16
5  Навбаҳор 9 9-7 15
6  Динамо 9 13-9 14
7  Машъал 9 10-8 14
8  Олмалиқ 9 7-10 12
9  Сўғдиёна 9 10-14 11
10  Пахтакор 9 7-11 11
11  Бунёдкор 8 6-6 10
12  Қизилқум 9 7-9 10
13  Шўртан 9 10-15 9
14  Нефтчи 9 5-12 6
15  ОБОД 9 5-15 6
16  Металлург 8 6-12 5
Сўровнома
"Обод" олий лигада қоладими?